Uzbek Shimoliy - "Ikki yo'l".mp3
Uzbek Northern - "The Two Roads".mp3 / Узбекский северный - "Две дороги".mp3 // ЮҲАННО 1 - Калом ва Нур1. Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди.2. Азалда У Худо билан бирга эди.3. Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.4. Калом ҳаёт манбаи эди, Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.5. Нур зулматда порлайди, Ахир, зулмат Нурни енголмади.6. Худо Яҳё исмли бир одамни юборди. 7. Яҳё Нур ҳақида шаҳодат қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин. 8. Яҳёнинг ўзи Нур эмас эди, у фақат Нур ҳақида шаҳодат қилгани келганди. 9. Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди.10. Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади.11. У Ўз юртига келди, Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.12. Аммо Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.13. Улар тана хоҳишидан эмас, Эр хоҳишидан ҳам эмас, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир.14. Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик.Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди.15. Яҳё У ҳақда гувоҳлик бериб, баланд овозда деди: “Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган, деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим.”16. Унинг чексиз инояти туфайли Биз ҳаммамиз барака устига барака олдик.17. Худо қонунни Мусо орқали берди, Иноят ва ҳақиқатни эса У Исо Масиҳ орқали кўрсатди.18. Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Самовий Отанинг бағридаги, Аслида Худо бўлган ягона ЎғилУни бизга танитди.
Information
- Show
- FrequencyUpdated weekly
- Published30 August 2022 at 22:00 UTC
- Length2 min
- RatingClean