BOSH VAZIR QABULXONASI

Umarov Akbarjon
BOSH VAZIR QABULXONASI

Qoʻshtepa tumanidagi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonasi

Episodes

  1. 20/05/2020

    Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар

    Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 18 май куни коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқаришни тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5996-сонли Фармонни имзолади. Мазкур Фармонга мувофиқ, қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади: Биринчидан, кичик тадбиркорлик субъектлари; бозорлар ва савдо мажмуалари; кинотеатрлар; умумий овқатланиш жойлари; жамоат транспортлари ташкилотлари; спорт-соғломлаштириш муассасалари; шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача бўлган даврда мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Иккинчидан, Давлат томонидан кичик тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрел ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиғи суммалари; шунингдек, 2020 йил 15 май ҳолатига мол-мулк ва ер солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари ҳисобдан чиқарилади. Учинчидан, Тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилади. Тўртинчидан, 2020 йил 1 майдан 1 июлгача бўлган даврда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилади. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахслар бундан мустасно. Бешинчидан, Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ қарзлари ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун пеня ва ҳисобланган жарималар бўйича қарздорликларини ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўх

    3 min

About

Qoʻshtepa tumanidagi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonasi

To listen to explicit episodes, sign in.

Stay up to date with this show

Sign in or sign up to follow shows, save episodes and get the latest updates.

Select a country or region

Africa, Middle East, and India

Asia Pacific

Europe

Latin America and the Caribbean

The United States and Canada