Қўқон шаҳар ҳокимлиги радиоси

Qo'qon Shahar Hokimligi

Қўқон шаҳрида рўй бераётган мухим воқеалар, расмий хабарлар, интервьюлар ва аудиолавҳалар

Episodes

  1. 02/08/2021

    Қўқон шаҳрида Алишер Навоий ижодини тарғиб этишга бағишланган адабий-бадиий тадбирлар ўтказилмоқда

    Хусусан, 21-умумий ўрта таълим мактаби саҳнасида, 6-ахборот технологияларга ихтисослаштирилган мактаб ижодий жамоаси ҳамкорлигида буюк аждодимизнинг 580 йилигига бағишланган бадий тадбир ўтказилди. "Алишер Навоий-маънавиятимиз султони" шиори остида ўтказилган тадбирда давлат арбоби, забардаст шоир ва олим ҳаётига оид саҳна кўринишлари, шеърлар, ғазаллар ва ғазалларга битилган куй ва қўшиқлар янгради. Тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими бўлими мутасаддилари Алишер Навоийнинг жахон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, туркий халқлар маданияти ва маънавиятига кўрсатган улкан таъсири хусусида маъруза қилдилар. Тадбирда шаҳримиз мактабларида ўтказилган “Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий мероси – ёшлар қалбида” мавзусидаги танловнинг шаҳар босқичида ғолиб бўлган мактаблар вакилларига эсдалик совғалари топширилди.

About

Қўқон шаҳрида рўй бераётган мухим воқеалар, расмий хабарлар, интервьюлар ва аудиолавҳалар